2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун кичик ҳаж зиёрати (умра) квотаси йилига 6 мингдан 10 мингга оширилади. Жорий йил 7 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг шу ҳақдаги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур қарор фуқароларнинг «Умра» сафарига боришлари учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида қабул қилинди.
Ҳужжатда ҳаж ва умра сафарини ташкил этишда қатор янгилик ва имтиёзлар кўзда тутилган. Жумладан, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясига зиёратчилар учун авиачипталар нархини камайтириш вазифаси топширилди. Зиёратга бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, уларнинг аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолиши белгиланди.
Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига жойлардаги ҳукумат органлари билан биргаликда ҳаж ва умра сафарларига борадиган фуқаролар рўйхатининг холисона ва ижтимоий адолат мезонлари асосида шакллантирилиши ҳамда муқаддас зиёратларни ташкил қилишда белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминлаш топширилди.
Икки ой муддатда Мусулмонлар идораси сайтида ҳаж ва умра сафарига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизими шакллантирилади.
Тошкент, Нукус ва Ўзбекистоннинг барча вилоятлари марказларида фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг барча босқичлари марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул амалга оширилади.
2017 йилда Ўзбекистондан Саудия Арабистонига зиёратчилар учун ажратилувчи умумий квота миқдори 2016 йил билан солиштирилганда 20 фоизга оширилиб, 13,2 минг нафарга етказилган эди. Жумладан, ҳаж зиёрати учун квота 1,4 баробарга оширилиб, 7200 нафарни ташкил этган бўлса, умра учун бу миқдор 6000 даражасида (5350 киши баҳорги, 650 киши ёзги мавсумда) сақлаб қолинган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин