Бир том остида 83 киши: Ҳиндистондаги ноодатий оила барчани ҳайратга солмоқда

Ҳиндистоннинг Курлапалли қишлоғида 83 кишидан иборат улкан оила бир том остида аҳил яшаб келмоқда. Олти авлодни бирлаштирган Нагаппа оиласида 6 нафар қайнона, 14 нафар келин ва 20 га яқин бола ҳамда бошқа қариндошлар истиқомат қилади.
Оилага икки нафар кекса киши бошчилик қилади. Хонадондаги кундалик юмушлар ҳам, қишлоқ хўжалигидаги ишлар ҳам оила аъзолари ўртасида тақсимланган. Ҳар куни эрталаб улар йиғилиб, ким уй ишларига масъул бўлиши, ким эса далага чиқишини белгилаб олишади.
Катта оиланинг энг эътиборли жиҳатларидан бири — барча учун битта ошхонада овқат тайёрланиши. Оила даромадининг асосий қисмини қарийб 50 гектар ерда олиб бориладиган деҳқончиликдан олади.
Шунча катта хонадонни озиқлантириш ҳам осон эмас. Айниқса, байрам кунлари дастурхон янада кенг ёзилади: бир маҳал овқат учун учта катта қўй ва бир неча товуқ сўйилиши мумкин. Бугунги кунда кўплаб оилалар кичик хонадонларда алоҳида яшашни афзал кўраётган бир пайтда, Нагаппа оиласи Ҳиндистондаги кўп авлодли оила анъаналарининг ноодатий намуналаридан бири бўлиб қолмоқда.































Изоҳлар 0
…