
Ассалом Алайкум, ҳурматли Одилхон қори ака! Куёвлардан тўйи куни ёки эртасига чимилдиққа кираётган пайт дуо сўрашганига гувоҳ бўлдим. Сўраганимда куёвларнинг дуоси қабул бўлади, деган жавоб олдим. Илтимос, шу ҳақда маълумот берсангиз.
Ва алайкум ассалом. Куёв илк оқшомда келиннинг пешонасига қўлини қўйиб, ўқийдиган дуо ўргатилган. Бироқ куёвнинг дуоси, албатта мустажоб бўлади, деган маънода биронта ҳадис ўқимаганман.
Мўмин банда Аллоҳга тақво қилса, луқмасига эътиборли бўлса, ҳаромдан ҳазар қилса, унинг дуоси мустажобдир. Айниқса, йигитлик чоғидаги тақвонинг аҳамияти катта. Зеро, бу пайтда инсон нафси ҳою ҳавасларга интилувчи бўлади, шаҳватларга рағбат қилади. Бундай пайтда нафсни тийиш инсондан ирода ва матонат талаб этилади. Шу маънода тақводор ва пок йигитларнинг дуоси мустажоб бўлишидан умид қилинади. Валлоҳу аълам!
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар