Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди. Ташриф давомида давлатимиз раҳбари вилоятдаги асаларичилар уюшмаси қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш ўқув марказида бўлди.
Марказда илмий-текширув лабораторияси, тренинг заллари, кутубхона, электрон архив базаси, асални қайта ишлаш ва қадоқлаш цехи, тикувчилик, мум-парда, асбоб-ускуна ва асалари уяси ишлаб чиқариш цехлари фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, асаларичиликда наслчилик лабораторияси, қарийб 2 гектар экспериментал боғ ва асал берувчи ўсимликларни етиштиришга мўлжалланган экин майдони ташкил этилган.
40 кишининг бандлиги таъминланган марказда бир йилда 7 минг дона асал уяси, 7 минг 500 дона ёстиқча, 3 минг дона махсус кийим ва юз ниқоби ишлаб чиқарилади. Бир кеча кундузда 200 килограмм мум-парда тайёрланади. 200 тонна асални қадоқлаш цехи ишлаб турибди. 2016 йилда вилоятларга 20 минг дона, чет давлатларга 30 минг дона сифатли асалари пакетлари етказиб берилди.
Марказда бир йилда 600 нафар мутахассис ўқитилади.
Шавкат Мирзиёев марказда амалиёт ўтаётган коллеж ўқувчилари билан Фарғона асаларичилик тарихи, асалнинг шифобахш хусусиятлари, таълим жараёнида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида суҳбатлашди.
Фарғона давлат университетида асаларичилик бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш керак, деди давлатимиз раҳбари. Агар мазкур соҳанинг илмий асосларини ўргатадиган муассаса ташкил қилинса, бошқа вилоятлардан ҳам ёшлар ўқишга келади. Бундан ташқари, хорижий давлатлар, хусусан, АҚШ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим. Ўзбекистон – АҚШ қўшма корхонаси ташкил қилиниб, икки мамлакатнинг етакчи мутахассислари доимо тажриба алмашиб туриши керак.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев асалари уялари ва ускуналари ишлаб чиқариш цехида олиб борилаётган иш жараёни билан танишди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»