14:48 / 23.06.2017
6 894

МХХ ходимлари Фарғонада жиноят ишини “босди-босди” қилишга ваъда берган фирибгарни қўлга олишди

МХХ ходимлари Фарғонада жиноят ишини “босди-босди” қилишга ваъда берган фирибгарни қўлга олишди
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати вакиллари жиноят ишини “босди-босди” қилишга ваъда берган фирибгарни тутиш учун махсус операция ўтказди.

Қува туманида яшовчи “М.А.” исмли шахс МХХ органларига ўзини Камолхон Раҳимов деб таништирган киши қариндошига нисбатан очилган жиноят ишини тўхтатишни ва уни қамоқ жазосидан қутқаришга ваъда бериб, 8 минг АҚШ доллари талаб қилаётгани ҳақида хабар қилган.

Унинг маълум қилишича, Камолхон Раҳимов бу пулларни Фарғона вилоятининг судидаги танишларига беришини айтган.

Фуқаронинг бу аризасидан сўнг МХХ ходимларидан иборат оператив гуруҳ ташкил этилди. Натижада фирибгар Фарғона шаҳридаги “Жуманжи” кафесида далилий ашё билан қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Раҳимовга фирибгарлик ҳамда пора олганлиги учун жиноят иши қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МХХ ходимлари Фарғонада жиноят ишини “босди-босди” қилишга ваъда берган фирибгарни қўлга олишди