17:02 / 23.06.2017
7 825

Туркияда «Шортик» кийиб кўчага чиққани учун 21 яшар қиз бегона эркакдан калтак еди…

Туркияда «Шортик» кийиб кўчага чиққани учун 21 яшар қиз бегона эркакдан калтак еди…
Истамбулда яшовчи 21 ёшли Асена Мелиса Соғлом куни кеча эгнига оқ шортик кийиб кўчага чиққанди. Автобус салонига кириб бўш жойга ўтириши билан орқа ўриндиқда ўтирган Эржон Қизилтош исмли йигит луқма ташлади.
— Қиз бола Рамазон ойида шунақа очиқ кийинишга уялиши керак!

Соғлом ҳам бўш келмади.
— Уялсанг, қарама!
— Қандай қарамай? Ҳаммаёғинг очиқ-ку, қарашга мажбурман!..

Суҳбат шу ерга етганда якун топди. Аммо автобусдан тушаётганда йигит ияги аралаш мушт туширди. Қиз эса амаллаб тушиб олди-да, йигитга ташланди. Ана шунда Қизилтош уни тепкилаб ташлади.

Шубҳасиз, Соғлом йигитни судга берди. Аммо расмий хабарларга кўра, Қизилтош ҳам муборак Рамазон ойида беҳаёларча кийингани учун қизни ҳам судга берибди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркияда «Шортик» кийиб кўчага чиққани учун 21 яшар қиз бегона эркакдан калтак еди…