14:31 / 24.06.2017
9 840

2016 йил 24 июнь – Ислом Каримовнинг сўнгги учрашувлари

2016 йил 24 июнь – Ислом Каримовнинг сўнгги учрашувлари
2016 йил 24 июнь санаси Ўзбекистон тарихида алоҳида ўринга эга кун сифатида қайд этилади. Роппа-роса 1 йил аввал шу кун Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилган эди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти марҳум Ислом Каримов раислигида ўтган мажлисда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон иштирок этган.

24 июнь куни Ислом Каримов хорижий ҳамкасблари билан сўнгги марта учрашган эди. Шу куни юқоридаги давлатлар раҳбарларининг барчаси билан алоҳида мулоқот ташкил этилган эди.

Бундан ташқари, 1 йил аввал Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан биргаликда пойтахтда қад ростлаган Александр Сергеевич Пушкин ҳайкали пойига гул қўйишган эди.

Ўшанда Владимир Путин Ўзбекистонга ташрифи самарали бўлганини таъкидлаб, юксак савияда ташкил этилган ШҲТ саммити учун Ислом Каримовга миннатдорлик билдирган эди.

Албатта, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бугун орамизда йўқлиги дилимизни хира қилади. Юртбошимизнинг халқимизга ҳадя қилган озодлиги, хизматларини асло унутмаймиз!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2016 йил 24 июнь – Ислом Каримовнинг сўнгги учрашувлари