Бухоро вилояти божхона боқармасининг “Олот” чегара божхона комплекси ходимлари томонидан тамаки маҳсулотлари ва нақд хорижий валюталарни яширин равишда олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди.
Қўшни давлат фуқароси Л.Ҳамраеванинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўраб-суриштириши давомида маълум қилинмаган 124 қути сигареталар яширилгани аниқланди.
Божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида ушбу тамаки маҳсулотлари сумканинг ички ён томонлари астари ичига яширилган экан, дейилади Бухоро вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабарида.
Унинг ҳамроҳи З.Аллашова ҳам худди шу усулни қўллаган ҳолда 116 қути сигареталарни яширин равишда олиб чиқаётган пайтда фош қилинди.
Шунингдек, туркиялик Я.Мустафа ўзи бошқараётган юк автотранспорти кабинасидаги ётоғининг тўшаклари орасида 1100 АҚШ доллари, унинг юртдоши Г.Абдулкадир эса автотранспортнинг давлат рақами орқасига 1100 АҚШ доллари, Х.Харун эса автотранспорт салони ичига 500 АҚШ долларини яширганча олиб чиқишга уринишгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар божхона суриштирув ва текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?