Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Саудия Арабистони янги валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни бу тайинлов билан табриклади. Унинг фикрича, қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг бу қарори унинг мамлакатда барқарорликни истаётганидан дарак беради.
"Менинг қадрдон иним Муҳаммад бин Салмоннинг валиаҳд шаҳзода этиб тайинланишини қувонч ва фахр билан қабул қилдим. Бу қирол, икки масжид асровчиси томондан билдирилган катта ишончдир", деб ёзди Қодиров инстаграмда араб тилида.
"Бу донолик, жасурлик ва Саудия Арабистонининг барқарорлиги, фаровонлиги ва хавфсизлигидан манфаатдорлик намойишидир", деб қўшимча қилди Қодиров.
Қодировнинг фикрича, Муҳаммад бин Салмон садоқатли ва жасур, араб олами ва дунёда юз бераётган вазиятни англовчи етакчидир.
Саудия Арабистони қироли 21 июнда қариндоши Муҳаммад бин Наиф ўрнига 31 ёшли ўғлини валиаҳд шаҳзода этиб тайинланиши ҳақидаги қарорни қабул қилди. Бундан ташқари, Муҳаммад бин Наиф мамлакат ички ишлар вазири лавозимидан олинди, Муҳаммад бин Салмон эса мудофаа вазири лавозимини сақлаб қолган ҳолда бош вазир ўринбосари лавозимини ҳам эгаллади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?