23:09 / 25.06.2017
10 854

Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”

Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”
Тошкент шаҳридаги "Камолиддин Ориф – Ал Бухорий" жоме масжиди диний ходими Қобил қори Одилжон ўғли билан ўтказилган суҳбат Рамазон ҳайитини муносиб кутиб олиш, унинг одоблари ва шу мавзу атрофида кечди, деб ёзади Kun.uz нашри.

“Ҳайит одобларига риоя этишда, унинг ҳурматини жойига қўйишда Пйғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) жуда катта ўрнак бўла оладилар. У кишининг таълимоти бўйича Ҳайит намозига борадиган пайт, Ийд кунларини ўтказаётган вақт киши пок, хушрўйсифат ва чиройли сийратли бўлиш керак. Расули Акрам (с.а.в)нинг ўзлари ҳам бу борада намуна бўла олганлар. Пайғамбаримизнинг одатларидан бири шу эканки, у киши Ҳайит намозига бир йўлдан борсалар, уйга қайтаётганларида бошқа йўлдан келар эканлар. Бунинг боиси у киши бу кунда кўплаб инсонларни байрам билан муборакбод этишни истарканлар.

Аммо сўнгги вақтларда аксари одамлар Ҳайит байрамини нишонлашни асл моҳиятини тушунмай, турли бидъат ишларга қўл уриб қўймоқдалар. Бунга мисоллар кўп. Шулардан бири мусибатли, азали уй соҳиблари томонидан бу кунда дарвоза олдида дастурхонлар ёзилиб, беш-ўн одам белларини боғлаб, эшик олдида туришларидир. Бу ҳолатлар уч кунлаб давом этиш ҳолатларини ҳам кузатяпмиз. Бундан ташқари, бу кунда аёлларимиз йиғи-сиғи қилиб, жоҳилият пайтида қолиб кетган амалларни қилишаётгани ҳам киши кўнглини ғашлайди.

Шуни унутмаслик керак-ки, Ҳайит куни хурсандчилик куни, оила аъзолари билан чиройли кутиб олинадиган кун. Бу кунда болажонларнинг кўнглини олиш, беморларни бориб кўриш ва шу каби хайрли ишларни амалга ошириш талаб этилади.

Қобил қори Одилжон ўғли билан бўлиб ўтган суҳбат давомида Ийд кунлари ҳар бир мўмин-мусулмон очиқ чеҳрали, ширин сўзли бўлишлиги, гиналар унитилиб, дўстлик қайта тикланиш зарурлиги, одамларнинг кўнгли овланиб, уларга яхши тилаклар билдириш кераклиги ҳақида сўз юритилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”