23:23 / 25.06.2017
10 914

Қамариддин Шайхов дунё миқёсида Президент Эрдўған билан селфига тушган илк журналист бўлди

Қамариддин Шайхов дунё миқёсида Президент Эрдўған билан селфига тушган илк журналист бўлди
Хабарингиз бор, “Qalampir.uz” сайти раҳбари Қамариддин Шайхов дунёнинг 15 мамлакатидан келган 36 нафар журналист қаторида Туркия Республикасининг Истанбул, Анқара, Ғазиантеп, Қаҳрамонмараш, Усмония ва Шонли Урфа шаҳарларида ўтказилган медиа-турда иштирок этиб, Туркия Республикаси Бош вазирлиги ҳузуридаги Матбуот ва ахборот бошқармаси бош директори Меҳмет Акарчи, Офат ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Меҳмет Халис Билден билан суҳбатда бўлди. Журналист 23 июнь куни Туркиянинг Шонли Урфа шаҳрида мамлакат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан ҳам учрашди.

Ражаб Тойиб Эрдўған ва журналистлар учрашуви турк телеканаларида ҳам намойиш этилган. Қамариддин Шайхов мазкур учрашувда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан селфи-суратга тушди. Аҳамиятлиси шундаки, у дунё журналистлари ичида Президент Эрдўған билан селфи-суратга тушган илк журналист бўлди. Учрашув ҳақида Қамариддин Шайхов шундай дейди:

“Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашувимиз кутилмаганда бўлди. Президент Шонли Урфадаги қочоқлар лагерида ёзилган ифтор дастурхонига ташриф буюрди. Албатта, мамлакат раҳбарини бир зумда журналистлар ўраб олди, ким савол билан мурожаат қилган, ким у билан кўришиш илинжида қўл узатган. Эрдўған ўзини жуда вазмин тутарди. У биз томонга келганда илиқ кўришдик. Оз-моз турк тилини биламан. Шу заҳот Ўзбекистондан келган журналист эканимни айтдим. Президент табассум қилди ва “Ўзбекистон ота юртимиз, сизларга саломлар бўлсин, хуш келибсиз турк диёрига!”, дея илтифот кўрсатди. Шу он унинг атрофини ўраб олган қўриқчилар суратга тушишимизни таклиф қилишди. Қўл телефонимни чиқариб, селфи-суратга олаётганимни кўрган президент селфини ёқтирмаслигини билдирди, аммо ота юртлик қардошларга мумкин, дегандек елкамдан тутиб, нигоҳларини телефон камерасига қаратди.

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўзбек халқи, хусусан, Ўзбекистонга бўлган илиқ муносабатини унинг табассумидан сезиш қийин эмасди. Мамлакат раҳбари 2016 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюриб, Самарқандда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириб, гулдаста қўйган эди. Сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув, ҳамкорликни мустаҳкамлаш хусусида суҳбат қурганди. Ўша суҳбатда Туркия раҳбари Ўзбекистон ота юрти эканини айтганди. Биз билан бўлган суҳбатда ҳам буни яна бир бор такрорлади.

Айтишларича, дунё миқёсида Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан селфи-суратга тушган биринчи журналист мен бўлибман. Бу муҳимми ёки йўқ, билмадим. Аммо мен ўзимга кўрсатилган ҳурмат ва эътиборни давлатимиз, халқимизга кўрсатилган ҳурмат ифодаси деб биламан”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамариддин Шайхов дунё миқёсида Президент Эрдўған билан селфига тушган илк журналист бўлди