16:02 / 28.06.2017
5 641

Москвада аёл ухлаётган фарзандларига пичоқ билан ташланди

Москвада аёл ухлаётган фарзандларига пичоқ билан ташланди
Россиянинг Москва вилоятидаги бир аёл ўн бир ва икки ёшли қизига пичоқ билан ташланган ва бунинг оқибатида улар жароҳат олган.

Қорин қисмидаги жароҳатлар сабаб қизларнинг бугунги аҳволи анча оғир. Мазкур ҳолатга аёлнинг эри билан ажрашаётгани сабаб бўлди, деб тахмин қилинмоқда.

Ҳозирда терговчилар бунинг қанчалик ҳақиқат эканини билиш учун тергов ишлари олиб боришмоқда.

Маълум бўлишича, шубҳаланувчи қизларига улар ухлаётганда пичоқ билан ташланган ва оқибатда нафақат қизлар, балки аёлнинг онаси ҳам жабрланган. Бўлиб ўтган воқеа юзасидан “учта жисмоний шахснинг ҳаётига қасд қилган” банди билан аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Москвада аёл ухлаётган фарзандларига пичоқ билан ташланди