Ётоқхонада турувчилар Тошкентда доимий пропискага эга бўлади

Ётоқхонада турувчилар Тошкентда доимий пропискага эга бўлади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар бермоқда.

Янги ўзгаришларга кўра, 2015 йил 15 сентябргача Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турар-жой биносига айлантирилган ётоқхоналарда доимий яшовчилар шу уйни хусусийлаштириш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Уй-жойни хусусийлашириш имконияти 2018 йил 1 июлгача тақдим этилади. Шу вақтгача Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига давлат рўйхатидан ўтиш ва нотариал тасдиқлатишга рухсат берилади.

Шу тариқа, ётоқхоналарни хусусийлаштирган уй-жой эгалари мос равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинадилар.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар