Ford компанияси қандай пойабзал ҳайдовчилар учун хавфсизроқ эканини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди, деб ёзади Kun.uz нашри.
Тадқиқотга кўра, фақатгина Буюк Британиянинг ўзида машина ҳайдаш учун пойабзалнинг нотўғри танланиши ҳар йили 1,4 млн та йўл-транспорт ва хавфли ҳодисаларга олиб келар экан. Бу ҳақда Ford тадқиқотига иқтибос келтирган ҳолда Motor нашри хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, машина ҳайдашда энг хавфли пойабзал шиппаклар ҳисобланар экан. Бу пойабзал тури оёқдан чиқиб кетиб, педаль остига тушиши мумкин экан. Баъзи давлатларда шиппакларда машина ҳайдаш ҳаттоки қонунан тақиқланган: мисол учун, Испанияда бунинг учун 200 евро, Францияда эса 90 евро жарима солиниши мумкин.
Маълумотларга кўра, оёқда бемалол ўтирувчи пойабзал тормозлаш вақтини ўртача 0,13 сонияга оширар экан. Бу эса 95 км/соат тезликда тормоз йўлининг 3,5 метрга ошишига етар экан. Шунингдек, шиппакларда газ тепкисидан тормоз тепкисига оёқни олиш оддий пойабзалга нисбатан икки марта кўпроқ вақтни, яъни деярли 0,04 сонияни олар экан. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди