Янги ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ташкилот логотипини яратиш учун танлов эълон қилади!
Танловда кимлар иштирок этиши мумкин?
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи логотипи бўйича ўз таклифларини нафақат профессионал реклама компаниялари ва агентликлар, балки хусусий шахслар (фрилансерлар, талабалар ва ҳ.к.) ҳам тақдим этишлари мумкин.
Танловга талабнома қуйидаги тартибда юборилади:
1. Логотип ва унинг таърифининг 3 (уч) тилга (ўзбек, рус, инглиз) мослаштирилган ўз намунангизни ишлаб чиқинг.
2. График шаклдаги файл ва таъриф матнини ҳамда алоқа боғлаш маълумотларингизни [email protected] электрон почтасига ёки қуйидаги манзилга жўнатинг: Ўзбекистон Республикаси, 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 11-уй. Маълумот учун телефон: (+99871) 241-02-72.
Танловга юборилган ижодий ишларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқида тузилган махсус комиссия кўриб чиқади.
Комиссия ишларни қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайди:
– ташкилот фалсафаси, миссияси ва қадриятларини акс эттириши;
– логотип ғоясининг теранлиги ва лўндалиги;
– логотип босма ва нобосма материаллар, брендлаштирилган маҳсулот ва корпоратив совғаларига мослашувчанлиги;
– логотип креативлиги ва янгичалиги.
Комиссия энг яхши ишларни танлаб олади ва интернет фойдаланувчилари орасида очиқ овозга қўяди. Овозга қўйиш натижалари ҳамда танлов комиссиясининг якуний хулосаси асосида ғолиб аниқланиб, унинг номи www.yoshlarittifoqi.uz расмий сайтда эълон қилинади.
Танлов ғолиби Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан 10 000 000 (ўн миллион) сўм маблағ билан тақдирланади!
Танловда иштирок этиш учун талабномалар 2017 йил 20 июлгача қабул қилинади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»