2017-2018 ўқув йилида Сирдарё вилоятидаги 56 та мактабда тажриба-синов тарикасида 10-11-синфларни очиш режалаштирилган. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Абдушокир Абдураҳмонов маълум қилди.
Рўйхатга киритилган таълим мактабларини белгилашда марказдан узоқ ҳудуддаги муассасаларга ҳамда рейтинги баланд бўлган, ўқитиш сифати кафолатланган мактаблар, шунингдек, вилоятдаги барча 8 та фанларга ихтисослашган мактабларда 10-синфни очиш максадга мувофиқ, деб топилди. Қолган барча 240 та мактаб битирувлари бу йил ўқишларини коллеж ва лицейларда давом эттирадилар.
Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, шу мактаб битирувчиси коллеж ёки лицейда ҳам ўқишни давом эттириши мумкин. Бошқа мактаб ўқувчиларининг 10-синфни давом эттиришлари учун ҳужжат топширишларига йўл қўйилмайди.
Таълимни мактабда давом эттиришни ташкил этиш кўплаб тайёргарликни талаб этадиган жараён. Аввало, дарсликлар чоп этиш, янги ўқув дастурлари тузиш, ўқитувчиларни тайёрлаш, синфхоналар билан таъминлаш ва ҳоказолар. Бу чора-тадбирлар тажриба-синов, агар, у ўзини оқласа ва зарур тайёргарлик таъминланса, келгуси ўқув йилларида 11 йиллик мактаблар сони кўпаяди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи