00:03 / 05.07.2017
11 205

Бахтли оила сирини билган аёл 95 минг доллар жамғариб олди

Бахтли оила сирини билган аёл 95 минг доллар жамғариб олди
Ўзбек халқида “Гўштсиз ош бор, ташвишсиз бош йўқ”, деган мақол мавжуд. Бу ҳикматда маъно кўп. Албатта, ҳар бир инсоннинг, оиланинг ўзига яраша муаммолари ва камчиликлари бўлиши тайин. Бироқ ўша қийинчиликларга кўз юмиб, мураккаб ҳолатлардан чиқиб кета олганларгина узоқ вақт биргаликда осуда ва бахтли ҳаёт кечириши мумкин.

Бу борада олимлар, файласуфлар, психологлар турли маслаҳатлар ва тавсиялар беришган. Бахтли яшаш сирлари ҳақида китоблар, қўлланмалар чоп этилган. Лекин уларнинг ичида энг яхши тавсия бу ҳаётий тажрибадир.

60 йилдан ортиқ вақт биргаликда бахтли умр кўрган жуфтлик ҳақида ҳикоя қиламиз. Улар биргаликда фарзандлар, невараларни биргаликда тарбиялаб, вояга етказишди. Яқинда эса уларнинг чевараси ҳам дунёга келди.

Қайғули вазиятлар ҳам кўп бўлган, албатта. Лекин бебаҳо бахтли онлар олдида жуфтлик учун улар арзимас чангдай гап эди.

Оилавий ҳаётнинг бошида аёл катта қутини шкафига жойлаштиради ва турмуш ўртоғидан уни ҳеч қачон очмасликни илтимос қилади. Эркак рафиқасига ишонар ва қутини жуда очгиси келган вақтларда ҳам тегинмас эди. Орадан кўп йиллар ўтди эркак эса бу қути ҳақида унутиб юборди.

Кунларнинг бирида аёл оғир хасталикка учрайди ва шифохонага ётқизилади. Эри эса унинг кийимларини йиғиштираётганда тасодифан очиш ман қилинган қутини кўриб қолади ва бу аёлининг кайфиятини бироз кўтарар, деган мақсадда уни шифохонага олиб келади.

Умр йўлининг сўнгида аёл эркакка уларнинг бахтли муносабати сирини очишга қарор қилади. Улар биргаликда қутини очишади, унинг ичида 95 минг доллар пул ва иккита тўқилган қўғирчоқ бор эди.

Эркак ҳайратдан қотиб қолади ва рафиқасидан буни изоҳлаб беришини сўрайди.

“Биз турмуш қурганимизда, бувим менга бахтли оила қуриш сирини айтган эди. Унинг асрори фойдасиз низоларнинг йўқлигидир. У менга эримдан жаҳлим чиққан пайтларда, қўғирчоқ тўқишимни маслаҳат берганди”.

Эркак хурсанд бўлди, чунки қутида фақатгина иккита қўғирчоқ бор эди. Демак, рафиқаси ундан шунча узоқ йиллик турмуши мобайнида бор-йўғи икки марта ғазабланган.

Қўғирчоқлар сабабини тушунган эркак шунча пул қутига қаердан келганини англай олмас эди.

“О... – деб жавоб берди аёл, – бу пуллар қолган қўғирчоқларни сотганимдан йиғилган”.

Кутилмаган ҳақиқат эркакни қай ҳолатга солгани бизга номаълум. Бироқ бу донолик ҳам бахтли ва мустаҳкам оила қуришга ёрдам берган, ҳам мўмайгина даромад келтирган.

Натижасиз тортишувлардан қочиш учун мутахассислар ҳам кўп бора турли юмушлар билан банд бўлиш ёки севимли машғулот билан шуғулланишни маслаҳат беришади. Сабаби сув лойқаланиб, яна тиниши ҳаммага маълум. Оилавий низолар ҳам худди шу каби. Юқоридаги ҳикоя маслаҳатларнинг амалдаги исботидир. Бу қанчалик фойда келтиришини ўзингизда синаб кўринг.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бахтли оила сирини билган аёл 95 минг доллар жамғариб олди