00:31 / 05.07.2017
7 700

Қадимги Рим бетони пишиқлигининг сири топилди

Қадимги Рим бетони пишиқлигининг сири топилди
АҚШнинг Юта университети олимлари Қадимги Рим бетонининг жуда пишиқлиги формуласини топишди. Бу бетон ҳозирги бетонлардан фарқли, сув билан таъсирлашишдан емирилмаган ва йиллар сайин мустаҳкамлашиб борган. Аниқланишича, бу пишиқликнинг сири иккита компонент – вулқон кули ва денгиз сувида яширинган экан.

Қадимги Римнинг бетон иншоотларининг ақл бовар қилмас хусусиятлари ҳақида қадимданоқ маълум бўлган. Таъкидланишича, қадимги гаванлардаги бу бетон иншоотлари тўлқинлар емира олмайдиган монолитга айланиб, кундан-кунга пишиқлашиб борган. Сир эмаски, замонавий бетон иншоотлар бундай шароитларда бир неча ўн йилларда емирилиб кетади.

Қадимги Рим бетони пишиқлиги сири вулқон кули, оҳак ва денгиз суви ишлатилишида экан. Бундай бетонда океан тўлқинлари таъсири остида унинг мустаҳкамланишига кўмак берадиган минераллар шаклланар экан. Бундай жараён табиатда ҳам юз беради – туф деб номланган тоғ жинси айнан шундай ташкил топади. Кўринишича, табиат ортидан кузатув қадимги римликларни ноёб қурилиш материалини яратишга ундаган бўлиши мумкин.

Энди олимлар бу бетоннинг йўқотилган рецептини тиклашга умид қилишмоқда. Агар улар бунинг уддасидан чиқсалар, унда замонамиз одамлари асрлар оша қад ростлаб турадиган бетон иншоотлар барпо эта оладилар. Бундай бетон шу билан бирга экологияга зиён келтирмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қадимги Рим бетони пишиқлигининг сири топилди