Барчага маълум, республикамизда кейинги пайтларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари фаолиятини янада яхшилаш, таркибни қора ниятли ходимлардан тозалаш ишлари қизғин кечмоқда. Афсуски, шунча саъй-ҳаракатларга қарамай, пул учун орини ва ватанини сотишга тайёр шахслар ҳам учраб турибди.
Республика миллий хавфсизлик хизмати тезкор гуруҳи вакиллари яқинда Фарғонада махсус қўлга олиш операциясини ташкил этишди. Миллий хавфсизлик хизмати ходимларига жабрланувчининг ўзи маълум қилганди. Унинг айтишича, милиционер яқин қариндошини олий ўқув юртига таниш-билиш орқали киритиб бериш эвазига катта пул талаб қилган. У Фарғона вилояти Риштон туманида таваллуд топган, Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармасининг қўриқчилар бўлими командири кичик сержант, 39 ёшли Муслим Мамажонов бўлиб чиқди.
Тезкор гуруҳ ходимлари уни «А. Ш» исмли фуқародан жами 2, 5 минг доллар миқдоридаги пулларни қабул қилиб олаётганда тутишди. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»