Қай ҳолларда Coca-cola ичимлиги фойдали?

Қай ҳолларда Coca-cola ичимлиги фойдали?
Coca-cola. Бу ичимлик кўпчиликнинг жону дили. Ҳа, бу ичимликнинг зарари ҳақида деярли барчамиз маълумотга эгамиз. Аммо барибир уни ичишда давом этамиз. Айниқса, жазирама иссиқда. Мутахассислар ҳар куни литрлаб Coca-cola ичмаслик кераклигини таъкидлашмоқда. Уни тушликдан сўнг икки қултум ичишгина кифоя қилади.

Хўш, Coca-cola ичимлиги қандай ҳолларда фойдали?

Кола ичимлиги овқатнинг ҳазм бўлишини осонлаштиради. Шу боис, уни кўп ҳолларда гўшт истеъмол қилгандан сўнг тановул қилишади. Баъзан эса гўштни маринад қилишда ҳам фойдаланишади.

У меъда шираси билан бир хил эффект беради. PH (power Hidrogen – водород кучи) даражаси кола ичимлигида жуда паст, ошқозоннинг хлорид кислотаси ҳам деярли шундай кислоталик хусусиятига эга. Бу ўхшашлик овқат парчаланишини тезлаштиради ва ҳазм қилиш жараёнини енгилллаштиради.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар