
2017 йилнинг 1 июль куни тахминан соат 20:00ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, Хрустов Данил Григорьевич, Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 30.000 сўм пул эвазига фуқаро «И» ва «Х» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2017 йилнинг 4 июль куни тахминан соат 11:00ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, муқаддам судланган Абдулазизова Альбина Гариповна, Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 33.000 сўм пул эвазига фуқаро «Р» ва «Н» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар