
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 7 июль куни Наманган вилоятига ташриф буюрган эди.

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Тўрақўрғон туманидаги Наманган кўчасида халқ ичига кириб, одамлар билан мулоқот қилди. Наманганликлар ижтимоий тармоқлар орқали мазкур ташрифга доир видео ва фотоларни ҳаммага улашмоқда.
Қуйида Тўрақўрғон бўйлаб ўтган Президент кортежи ҳамда ушбу туман аҳолиси орасига кириб борган Шавкат Мирзиёевни кўришингиз мумкин:
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар