Бугун Ўзбекистонда ўтаётган замонавий тўй-ҳашамлар, сир эмаски, ўта дабдаба ва ҳашамат билан ўтказилмоқда. Бунинг устига бу маросимларга бидъат амаллар ҳам аралашиб қолмоқда-ки, бу киши кўнглини хира қилади. Айнан мана шу ҳолатлар, бу ишларнинг зиёни ва олдини олиш чоралари ҳақида Тошкент шаҳридаги "Камолиддин Ориф – Ал Бухорий" жоме масжиди диний ходими Қобил қори Одилжон ўғли билан суҳбатлашилди.
Бидъат сўзи “янгилик пайдо қилиш”, деган маънони англатади. Яъни шариатда, ҳадисда ва оятда йўқ амалларни инсон ҳаётига олиб кириш ва уни сингдириш бидъат амаллар дейилади. Бу, аксари ҳолатларда, бизнинг тўй маросимларимизда учраб турибди, - деди Қобил қори Одилжон ўғли.
Никоҳ тўйи бошқа маросимларга қараганда инсон ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Бу кунлар ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Мана шу базмда бизда яхши одат бор: куёв ва келин ҳақига ҳожи ота-ҳожи оналардан дуо талаб қилишади. Аммо айрим бидъат амалларнинг қилиниши мутлақо нотўғридир. Куёвларимиз айрим илмсиз куёвжўраларнинг, келинларимиз эса илмсиз янгаларининг гапларига қулоқ осиб, бидаъат амалларга қўл уриб қўйишмоқда. Тошкентдаги никоҳ базмларига эътибор қаратадиган бўлсак, келинни машинадан тушираётган вақт унга куёвнинг оёғини, куёв томони эса келиннинг оёғини биринчи босишга ундашади. Бунга сабаб ким биринчи оёқни босса ўша оилада пешқадам, раҳбар бўлади, деган хурофий тушунчанинг борлигидадир.
Аллоҳ ўзининг каломи Қуръони каримда: “Эркак киши оилада раҳбар”, деб марҳамат қилган. Оилада кимнинг устунлигини Аллоҳ ўз китобида белгилаб қўйган. Битта оёқ босиш билан инсоннинг тақдири ўзгариб кетмайди. Бидаътларга мисоллар кўп, масалан, келин ва куёв гўшангага киргач, уларнинг олдига Қуръон ва ойна олиб кириб, уларга қараб ният қилинглар дейилади. Бу ҳам бирорта эътиборли китобда таъкидланган амал эмас, - деб таъкидлади суҳбатдошимиз.
У кишининг таъкидлашича, бундай маросимларда яхши ниятлар, Яратганга чин дуолар қилинади. Чунки бу дуоларда ҳикмат жуда кўп, уларнинг қабул бўлиши эса улкан яхшиликдир.
Қобил қори Одилжон ўғли билан бўлиб ўтган суҳбатда бидъатларнинг вилоят томонларда урчиган турлари, уларнинг нечоғли кераксиз амаллар эканлиги, бу инсонни гуноҳкор этиб, эртага оиладан яхшилик ва баракани кетгазиши мумкинлиги ҳақида ҳам фикр юритилди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»