14:48 / 12.07.2017
7 121

ЎзМУда «зиёли снайперлар» қўлга тушди

ЎзМУда «зиёли снайперлар» қўлга тушди
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бу йил хужжатлар қабул қилишда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун барча шарт-шароитлар яратиб қўйилди. Айниқса хужжатларни онлайн тарзда рўйҳатдан ўтказишни жорий этилганлиги янгилик бўлди. Шу билан биргаликда дастурий воситаларнинг ишончлилиги, хавфсизлиги масалалрига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан 2017-2018 ўқув йили учун абитуриентлар қабули жараёнида ҳужжат топширувчини ҳужжатини қабул қилишда ва тест синовларини ўтказишда биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) ва бошқариш тизими, шунингдек, юзидан танувчи ва бармоқ излари сканер орқали шаҳсни аниқлашга қаратилган технология қўлланилмоқда.

Шунга қарамасдан, 2017 йилнинг 11 июль куни ЎзМУнинг Журналистика ва Физика факультетларига 1993 йилда Бухоро вилоятида туғилган фуқаро Ҳасанов Бобур ва 1998 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган фуқаро Ёқубов Шахзодбеклар бошқа бир абитуриентнинг ўрнига ҳужжатларини топширишга уринишганларида мазкур дастур ёрдамида соҳта абитуриент эканликлари аниқланди ва хуқуқ тартибот органларига маълумотлари тақдим этилди. Бу ҳақда ЎзМУ Қабул комиссияси Ахборот хизмати хабар берди.

Масаланинг энг қизиқ томони ҳар икки фуқаро ҳам ўзини “Биз “зиёли снайперлар”миз, хеч қандай айб иш қилганимиз йўқ...”-деб даъво қилишган.

Шу муносабат билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Қабул комиссияси барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини юқоридаги каби “зиёли снайперлар” нинг тузоғига илиниб қолмасликка чақиради. Шунингдек, юқоридаги янги “ақлли технология” 2017 йилнинг 1 август куни ЎзМУнинг барча факультетларида тўлиқ ишлашини ҳам маълум қилади.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЎзМУда «зиёли снайперлар» қўлга тушди