Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бугунги кунда агентликда мавжуд бўлган вакансиялар рўйхатини эълон қилди, деб ёзмоқда Спутник.
Йўналишли автобус ҳайдовчилари — 1000 киши. Мосгортранс компанияси «D» категорияга эга бўлган тажрибали ҳайдовчиларини ишга таклиф қилмоқда. Маош 43-60 минг рубл, турар жой ва кунлик йўл харажатлари қопланади. Номзодлар камида 1 йиллик иш тажрибаси бўлиши ва рус тилини яхши билиши керак.
Бўёқчи-сувоқчилар — 20 киши. Москва, Сколково ҳудуди. Маош 40-45 минг, турар жой ва овқат харажатлари қопланади. Номзодлар бир йиллик тажрибага эга бўлиши ва 20-45 ёшда бўлиши керак.
Шлифовщик, токарь, слесарь, наладчик станков, термистлар — 270 киши. Волгоград подшипник заводи рус тилини ўртача билган фуқароларни ишга таклиф қилмоқда. Керакли тажрибага эга бўлмаганларни жойида ўқитиш имкони бор. Номзодлар турар жой ва овқат билан таъминади. Маош ўқиш вақти 15-22 минг рубл, ишлаш вақти — 30 минг рубл.
Тикувчилар. Астрахань шаҳрида жойлашган «Хаска» корхонаси 4 разряд ва ундан юқори малакага эга бўлган тикувчиларни ишга таклиф қилмоқда. Тикувчилар рус тилини ўртача билиши керак. Маош 20-40 минг рубл. Патент расмийлаштириш харажатлари (8600 рубл) иш берувчи томонидан қопланади. Турар жой ва овқатланиш бир кунига 33 рубл. Ўзбекистондан келиш йўл пули, кейинчалик маошидан ушлаб қолиш шарти билан, иш берувчи томонидан қопланиши мумкин.
Юқоридаги вакансиялар бўйича ишлашни истаган фуқаролар Ўзбекистон Ташқи Меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари мумкин. Манзил Тошкент, Олмазор тумани, Камарнисо кўчаси, 1-уй. тел: 214-51-87, 214-24-29.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 4-5 апрел кунлари Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегациянинг Россия Федерациясига ташрифи давомида Ўзбекистон фуқароларини Россия корхоналарига турар жой, тиббий суғурта билан таъминланган ва ҳуқуқлари кафолатланган ҳолда, ташкиллаштирилган тартибда ишга таклиф қилиш ҳақида келишиб олинган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди