19:12 / 17.07.2017
6 526

«Ўзбекозиқовқатхолдинг"нинг собиқ раҳбари Шайхонтоҳур туман ҳокими бўлди

«Ўзбекозиқовқатхолдинг"нинг собиқ раҳбари Шайхонтоҳур туман ҳокими бўлди
Одилхон Рустамов Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизматига таяниб Газетаuz. 2016 йилдан ҳозирги вақтгача у «Ўзбекозиқовқатхолдинг"ни бошқариб келаётган эди.

Одилхон Рустамов (1968 йилда туғилган) — Тошкент давлат техника университети битирувчиси. 1993 йилдан буён солиқ органлари тизимида ишлаган. 2001—2005 йилларда Тошкентнинг Чилонзор ва Учтепа туманларига раҳбарлик қилган.

2005—2009 йилларда Тошкент солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Хоразм ва Жиззах вилоятлари солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2009 йилдан 2016 йилгача Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил октябрида Шайхонтоҳур туманига Ойбек Миртемиров ҳокимликка тайинланган эди. У бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзбекозиқовқатхолдинг"нинг собиқ раҳбари Шайхонтоҳур туман ҳокими бўлди