3000 доллар эвазига Кореяга ишлаш учун юборишга ёрдам бермоқчи бўлган фирибгар

2017 йилнинг 3 апрель куни тахминан соат 10:00ларда, муқаддам судланган Ким Алёна Олеговна, Сергели тумани ҳудудида, фуқаро Байрамов Жавохир Тухтасиновичнинг ишончига кириб, унга Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишда ёрдам беришини билдириб, алдов йўли билан ундан 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган, деб ёзади Hordiq.uz сайти.
Мазкур ҳолат юзасидан, Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Мазкур ҳолат юзасидан, Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…