22:03 / 21.07.2017
8 102

Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди

Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига сафари вақтида бир қатор амалдорларни ишдан бўшатди.

Тўйтепа шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари туманларда коммунал соҳалардаги муаммолар тўпланиб қолганига эътибор қаратди.

«Кун.uz» манбаси хабар қилишича, Ангрен ва Оҳангарон ҳокимлари Иброҳим Раҳмонов ва Рустам Убайдуллаев лавозимини тарк этди.

Марказий банкнинг Тошкент вилояти бош бошқармаси Бахтиёр Отамуродов ва вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси раҳбари Ботир Аҳмедов ҳам ишдан кетган.

Шунингдек, президент давлат санитария-эпидемиология назорати маркази вилоят бўлими раҳбарини, Ўрта Чирчиқ ва Пскент туманларида прокурорлар ва ИИВ бошлиқларини лавозимдан озод этган.

Амалдорлар бепарволиги, масъулиятсизлиги ва ишга совуққонлик билан қараши сабаб ишдан бўшатилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди