10:07 / 22.07.2017
6 402

Россия мутахассислари дунёда биринчи бўлиб сўқирнинг кўзини очишди...

Россия мутахассислари дунёда биринчи бўлиб сўқирнинг кўзини очишди...
Профессор Христо Тахчиди етакчилигидаги Россия мутахассислари бионик кўз ўрнатиш натижасида челябинсклик 59 ёшли сўқирнинг кўзини очишди. Бемор кўз касаллиги туфайли кўриш қобилиятини буткул йўқотганди.

Жарроҳлик амалиёти тўрт соат давом этди.
Энди масаланинг техник жиҳатларига тўхталсак.

Бионик кўз видеокамерага эга кўзойнаклар жамланмасидан ташкил топган. Шу билан бирга жамланмага сигнални қайта ишловчи блок, электростимулятор ўрнатилган. Камера атрофни суратга олади, кейин симсиз алоқа ёрдамида сигнални имплантатга етказиб беради.

Имплантат электр импульслар яратиб, уларни кўзга етказади. Шунинг натижасида бионик кўз дунёни кўра бошлайди.
Мутахассислар ушбу ҳаракатни офтальмология соҳасидаги инқилоб деб аташмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россия мутахассислари дунёда биринчи бўлиб сўқирнинг кўзини очишди...