
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, Красноярск ўлкасидаги нотурар бинода юз берган ёнғинда 5 киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
«Тезкор маълумотларга биноан, ёнғин 5 кишининг ёстиғини қуритган. Улардан 4 нафари болалардир. Ҳозирча, бу тергов идоралари томонидан тасдиқлангани йўқ», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича,яна бир бола ис газидан заҳарланиш ташхиси билан туман марказий шифохонасига келтирилган.
Айни вақтда тергов-тезкор гуруҳи ёнғин сабабини аниқламоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар