09:06 / 26.07.2017
5 397

Покистонга сотилган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди

Покистонга сотилган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди
Ўзбекистон Республикасининг Исломобод шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, Покистонга ишлаш мақсадида борган ва одам савдоси қурбонига айланган икки нафар ўзбекистонликлик фуқаро З.А ва Ш.Х 20 июль, пайшанба куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Лаҳор-Тошкент рейси билан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Улар яқиндагина воқеа жойидан қочиб, Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонасига мурожаат қилишга муваффақ бўлди. Покистон Ички ишлар вазирлиги ва Тергов бўйича федерал бюроси кўмагида кириш ва чиқиш қоидаларини бузганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилмасдан Ватанга қайтишлари бўйича тезкор чоралар кўрилди”, дейилади хабарда.

Ўзбекистон ТИВ Консуллик бошқармаси фуқароларни чет элга чиқишдан олдин хорижий давлатнинг тегишли қонунчилигини эътибор билан ўрганишга ҳамда қатъиян қонун доирасида ҳаракат қилган ҳолда иш қидиришга ва огоҳ бўлишга чақирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Покистонга сотилган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди