Бугун, 28 июнь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди.
Йиғилишда Зангиота тумани ҳокими Саъди Шерматов лавозимидан озод этилган.
Туманда жами етти раҳбар ишдан олинган. Ҳоким билан бирга туман прокурори, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари, туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими раҳбари, туман молия бўлими раҳбари ҳамда туман ғазначилиги раҳбари ишдан кетган.
Саъди Шерматов 2016 йил февралидан буён туманга ҳокимлик қилиб келаётганди.
Йиғилишда туманнинг янги ҳокими ҳам таништирилди. Энди Абдуваҳоб Улашбаевич Камекаев туманга раҳбарлик қилади. У 1974 йилда Самарканд вилоятида туғилган, шу вақтгача Республика агробанк бошқарув раиси бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 июль кунги «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида»ги қарорига кўра, 7 йил аввал Зангиота туманига қўшилган Тошкент тумани қайтадан ташкил этилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”