Каттақўрғонда ёш йигит калтаклаб ўлдирилди, деб хабар тарқатди вилоятдаги маҳаллий нашрлардан бири «Зарафшон» газетаси.
Каттақўрғон шаҳрида юз берган бебошлик ортидан содир этилган жиноят бир ёш йигитнинг ўлими билан якун топди, дейилади хабарда.
Ушбу жанжал дастлаб Каттақўрғон шаҳар Ингичка қўрғонида ташкил этилган арқон тортиш мусобақасида бошланган. Тортишув мусобақа якун топгандан кейин ҳам давом этиб, ёшлар гуруҳбозлик қилиб, бир-бири билан «ҳисоб-китоб» қилишни ўзларига маъқул кўришган.
Р.Турсунов ва А.Бобомуродов мусобақанинг эртасига Д.Кенжаев ва М.Абдунабиевларни автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ёнида ҳақоратлаб, уларга тан жароҳати етказишади.
Шу билан жанжал якунига етмайди. Жабрдийдалар қасос олиш учун ёнига ўртоқларини тўплайди. М.Абдунабиев, Ж.Жумаев ва Ф.Махмадраимов бир гуруҳ бўлиб, А.Бобомуродовни дўппослайди. Воқеага гувоҳ бўлган Б.Бердираҳмонов А.Бобомуродовни таниб, унга ёрдам беришга ошиқади ва у ҳам жаҳл отидаги кимсалар муштидан бенасиб қолмайди.
Муштлашув натижасида А.Бобомуродов ҳушини йўқотади. Унга ёрдам бермоқчи бўлган жанжал иштирокчиларининг ҳаракати бесамар кетади. Шифохонага олиб борилган А.Бобомуродов тан жароҳатлари туфайли вафот этади.
Воқеа жойида олиб борилган тезкор суриштирув ишлари ва гувоҳлар кўрсатмаси жиноятга қўл урган кимсаларнинг айбини тасдиқлади.
Суднинг қора курсисида ўтирган, ёшлик завқини заҳарга айлантирган ёшлар қилмишидан пушаймон бўлди. Лекин энди кеч, ўз айбларига иқрор бўлишди. Суд уларга нисбатан қонуний жазо тайинлади.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида 2015-2016 йилларда умумий жиноятчиликнинг кескин камайишига эришилмаган. Жумладан, баданга қасддан оғир шикаст етказиш 8 фоизга, ўғирлик 18 фоизга, фирибгарлик 23,4 фоизга ошган. Жорий йилнинг биринчи ярмида умумий жиноятлар сони 1,8 фоизга кўпайган. Қасддан одам ўлдириш жинояти 13 тага кескин ортиб, 43 тани ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»