МХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда «Бахт савдо комплекс» корхонаси раҳбари Акром Эрназаровни қўлга олишди.
«У ўзига ишониб топширилган савдо мажмуаси ҳудудида иккита савдо нуқтасини ижарага бериш учун тадбиркордан 1,5 минг доллар талаб қилган. У аввалроқ 100 доллар пулни тадбиркордан олган. Тезкор ходимлар Эрназаровни қолган 1,4 минг долларни олаётганида ушладилар», — деди МХХ вакили.
Суриштирув давомида у худди шундай йўл билан бошқа тадбиркордан 7 миллион сўм олганлиги аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш Департаменти А.Эрназаровга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди