Уч йил бурун Туркиянинг Батман шаҳрида яшовчи 43 ёшли Сами исмли эркак қарзлари кўпайиб кетиб, қарз берганлар ўлдириш билан қўрқитавергач, улар таъқибидан қочиб Анқарага келди ва ўша ерда кичик бир кафе очиб тирикчилик қила бошлади. Ишлари ёмон кетмаётганди. Кунларнинг бирида туғишган жияни 36 яшар Сулаймон кафега кириб келди-да, ундан катта миқдорда пул талаб қила бошлади. Агар пул бермаса, қарз берганларга тоғаси қаердалигини айтиш билан қўрқитди. Сами жияни талаб қилган пулни бера олмасди.
Ўзи зўрға кун кўриб турганди. 10 июл куни Сулаймон яна келди ва тағин пул жанжали бошланди. Шунда азбаройи жаҳл отига минган Сами жиянини отиб ўлдирди. Кейин бошини кесиб челакка солди-ю, устини бетонлаб ташлади. Танасини эса майдалаб қалин пакетга жойлади ва челак билан қўшиб шаҳардан ташқарига чиқди. Бош солинган челакни ботқоққа чўктирди. Майдаланган танани эса ҳеч ким кўрмайдиган ерга улоқтирди. Эртаси куни Сулаймоннинг хотини эри кела қолмаганидан хавотирланиб полицияга мурожаат этди.
Суриштирувлар натижасида гувоҳлар полициячиларга Сулаймонни охирги марта тоғасининг кафеси ёнида кўришганини айтишди. Орадан бир неча кун ўтиб унинг майдаланган жасадини топишди. Сулаймоннинг хотини таклиф этилди. Аёл жасад ҳақиқатан эрига тегишли эканини тасдиқлади. Кафедаги видеокамералар ҳам жасад Сами тарафидан ташқарига олиб чиқилаётганини тасдиқлаб берди. Сами қўлга олинди. Жиянининг бошини ботқоққа чўктирганини ҳам айтиб берди.
— Мен полициячилар жиянимни ким ўлдирганини билиб қолмаслиги учун, — деди терговда Сами. — Бошини танасидан жудо қилиб ботқоққа чўктиргандим. Жияним Сулаймон ашаддий қиморбоз эди. Бўйнигача қарзга ботганди. Мени қўрқита бошлади. Жаҳлим чиқиб уни ўлдиришга мажбур бўлдим…
Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи