Ўтган ҳафтада бир гуруҳ самарқандлик мактаб директорлари шаҳарни тозалаш ишларида жавлон уришни истаганликлари юзасидан шаҳар ҳокимлигига илтимоснома билан чиқишибди. Улар бунёдкорлик ва ободончилик ишларида кўнгилли равишда қатнашишни истаётганликларини баён қилиб, ҳокимиятдан бунга рухсат сўрашган.
Олақанот ҳаккаларнинг етказишига қараганда, шундан сўнг талабалар ҳам диққинафас шаҳар ҳавосида сиқилганларидан арз қилиб, пахта йиғим-теримида қатнашишни чин кўнгилдан исташлари тўғрисида Таълим вазирлигига аризани тахтлаб қўйишибди.
Ҳали тузилмаган вегетарианлар жамияти эса аҳолимиз саломатлигига гўштнинг зараридан ташвишга тушиб давлатга гўшт нархини оширишни таклиф қилибди. Гўшт таркибидаги холестерин атеросклероз, инфарк, семириш каби касалликларни қўзғаётганидан ҳар йили фалонча фуқаромиз бевақт дунёдан ўтаётган эмиш.
GM харидорлари эса машина нархини долларга боғлаб қўйишни ёлвориб сўрашибди. “Машинани пули бор минади, бизни давлатимиз ғазнасига кўпроқ пул ўтказишга қўясизми-йўқми? Ахир кўпроқ тўлашни истасак, бизда нима айб?” дейишибди.
Дарвоқе, ўтган куни шаҳримиз ҳайдовчилари йўлдаги панжаралар маънавиятимизга зидлиги учун уларни олиб ташлашни таклиф қилишибди.
Манба: Fayzbog.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди