22:02 / 11.08.2017
8 878

Кўзингизни қисинг, депутат, кўзингизни! (Видео)

Кўзингизни қисинг, депутат, кўзингизни! (Видео)
Бугун Ўзбекистон Республикасида партияларнинг сиёсий ролини ошириш, уларнинг парламентдаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Парламентда ўзининг салмоқли ўрнига эга бўлган, Ўзбекистонда миллий ўзликни асраш ва асл тарихимизни тиклашдек улуғ мақсадни ўзининг дастурига киритган партия “Миллий тикланиш” демократик партиясидир.

Партиянинг номи улуғ бўлгани билан унинг юзи бўлган вакили, Қонунчилик палатаси депутати халқни алдаса, йиллар давомида мисқоллаб йиғилган обрў, кунжутдек ишончнинг янада йўқолишига олиб келади.

Алдаса ишонтириб алдасин, лекин сўзининг охирида кўзини қисмасин.

“Миллий тикланиш” демократик партияси депутати Дилфуза Жалилова “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувидаги иштирокидан сўнг ижтимоий тармоқларда машҳур инсонга айланди.

У депутатга хос бўлмаган ҳаракати билан омманинг салбий фикрига сабаб бўлди. Эфир вақтидаги ҳаракати кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Сиёсий шарҳловчи Қуддус Аъзамнинг “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатиладиган “Муносабат” кўрсатувига “Адолат” ва “Миллий тикланиш” партиялари вакиллари таклиф этилган бўлиб, бевосита мулоқот чоғида Вобкент туманидаги Чашмаи Айюб мақбараси “фасад” қисмидаги “плитка” Ўзбекистондан ўғирлаб олиб чиқиб кетилгани масаласида тортишув юзага келди.

Аудиториядагилар тарихий ёдгорлик бўлагини Ўзбекистонга қайтарилишида ҳеч қандай иш олиб бормаганликлари ва бу масалада Қонунчилик палатаси депутатлари, Бухоро вилояти халқ депутатлари кенгаши “оғзига талқон солган”ликларини ва партияларни жамиятда роли йўқлигини айтиб ўтишган.

Эътирозга жавобан депутат Дилфуза Жалилова “Бор, бор, бор ролимиз” дея жавоб қайтарган ва партиядоши томон бурилиб, кўз қисиб қўйган.

Ўртоқ депутат, бу имо Сизнинг бутун халққа нисбатан беҳурматлигингиз белгисими?



Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кўзингизни қисинг, депутат, кўзингизни! (Видео)