Россиянинг “Звезда» телеканали “Новости дня” кўрсатуви бошловчиси Денис Кочанов кўрсатув якунида, жонли эфир вақтида ўзининг севган ёрига турмушга чиқиш таклифини билдириб, унинг қўлини сўради, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Журналист ижобий янгиликлар етишмаётганини айтиб, бундай хабарни ўзи “қўшишга” қарор қилган. У шунингдек телетомошабинлар уни қўллаб-қувватлашларига умид билдирган.
“Мен бугун жонли эфирда бутун мамлакатга ўз севган ёримга таклиф билдирмоқчиман, ишонаманки, у мени кўрмоқда. Степанова Маргарита, менга турмушга чиқасанми?”, деб сўраган Денис тиззасига ўтириб, узук солинган қутичани очган.
“Жавобингни кутаман. Умид қиламанки, “Ҳа” деб жавоб берасан!”, деб қўшимча қилган бошловчи.
Дениснинг ёри уни узоқ куттириб ўтирмади ва унинг таклифига розилигини Instagram ижтимоий тармоғи орқали билдирди.
[media=https://youtu.be/Ac68UVYwW-4] “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди