23:21 / 12.08.2017
9 254

Олмалиқ шаҳри тўртлиги ишдан олинди

Олмалиқ шаҳри тўртлиги ишдан олинди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни жойларда иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар бориши билан танишиш мақсадида Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрига боргани хабар қилинган эди. Президент шаҳарда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Шаҳар фаоллари билан ўтказилган йиғилишда сўзга чиққан давлат раҳбари шаҳардаги ҳолатдан умуман қониқмаганини айтар экан, қатор камчиликларни қайд этди. Мирзиёевнинг таъкидлашича, Олмалиқ шаҳри намунасида шаҳар ва туманларнинг раҳбар тўртликлари (ҳоким, прокурор, ички ишлар, солиқ идораси раҳбарлари) ўз ҳудудларини тўрт қисмга бўлган ҳолда аҳоли билан бирга истиқомат қилишини, аҳолида электр энергияси бўлмаса, улар ҳам шу шароитда яшашини, йўл бўлмаса, йўлсиз жойда яшашини, фуқаролар қандай шароитларда истиқомат қилса, шундан хабардор бўлишлари бўйича чоралар кўрилишини таъкидлади.

Шу билан бирга, Олмалиқ шаҳрида ўз вазифаларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлари учун шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар идораси раҳбари ва солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинган.


Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмалиқ шаҳри тўртлиги ишдан олинди