16:04 / 14.08.2017
5 690

Тошкентда зўравон талончи қўлга тушди

Тошкентда зўравон талончи қўлга тушди
Жорий йилнинг 10 август куни тахминан соат 13:30 ларда Джуматаев Раимжон ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Миробод тумани ҳудудида, фуқаро Эгамбердиев Нодирбекка зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган 1.750.000 сўм ва 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини эгаллаб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик, яъни соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда зўравон талончи қўлга тушди