
2017/2018 ўқув йилида олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синови натижаларини ҳисоблаш якунланди. Тест синови натижалари республиканинг барча олий таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда етказиб берилди.
Барча абитуриентлар эртага, 15 август куни соат 8:00 дан қабул комиссиялари эълон тахтасидан тест синовида тўплаган балларини билиб олишлари мумкин.
Давлат тест маркази сайтида бу ҳақда расман маълумот берилмаган. Аввалроқ ДТМ тест имтиҳонлари натижалари 17 август куни эълон қилиниши ҳақида хабар берган эди.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар