15 август куни Ўзбекистонда ўрта-махсус таълим ва касб-ҳунар коллежларига кириш имтиҳонлари ташкил этилди. Миллий хавфсизлик хизмати вакиллари имтиҳонларнинг адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида комплекс чора-тадбирларни амалга оширди.
Ана шундай тадбир давомида МХХ ходимлари Тўрткўл тумани тиббиёт коллежи директорини 1000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олди. 36 ёшли Ш.Д. икки нафар абитуриентни коллежга олиб кириб қўйишини ваъда берган.
Юз берган воқеа юзасидан Тўрткўл тумани прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси, яъни пора олганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»