Канадалик аёлнинг никоҳ узуги йўқолиб қолгандан 13 йил ўтиб унинг томорқасида топилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Мэри Грамс бриллиант кўзли узугини 2004 йилда Альберта вилоятидаги оилавий фермада пуштани ўтаётганда йўқотиб қўйган. Аёл бу ҳақда фақат ўғлигагина айтган, у буни қолганлардан, жумладан турмуш ўртоғидан сир тутган.
Грамс йўқотилган узук ўрнига бошқа арзонроқ узукни тақиб юрган ва сир бой бермаган.
Жорий ҳафтада унинг келини таом тайёрлаш учун томорқадан бир нечта сабзини юлиб олиб, уларни юваётганда узукни топиб олган. Аниқланишича, сабзи узук орасидан ўсиб чиққан. Аёлнинг ўғли бу узук кимга тегишли эканлигини дарров фаҳмлаган.
Аёл буни билгандан кейин 5 йил аввал вафот этиб кетган эридан ҳақиқатни яширганидан афсус қилган. Аёлнинг фикрича, турмуш ўртоғи эҳтимол бу ҳолатни кулгили деб топган бўларди.
Кекса аёл бундан буёғига қимматбаҳо буюмларга эътиборлироқ бўлишини айтган.
BBC News’нинг таъкидлашича, шунга ўхшаш воқеа 2011 йилда Швецияда содир бўлган: ўшанда бир аёл йўқотиб қўйган никоҳ узугини 16 йил ўтиб сабзида топган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас