Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи чоғида "Пахтакор" маҳалла фуқаролар йиғинида хам бўлиб, оддий одамлар билан учрашди, самимий мулоқот қилди.Бу ҳақда Президентнинг Facebook`даги саҳифасида маълум қилинди.
Ҳаётий масалалар, инсон эҳтиёжи учун зарур бўлган муҳим жиҳатлар суҳбат асосини ташкил этди. "Биз бу ерга бекободликларнинг саволларига жавоб топиш, ҳалқ бизга берган ишончни оқлаш мақсадида келганмиз" - деди давлатимиз раҳбари. Бу ерда 50 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Уларга 37 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати хизмат қўрсатади.
Мамлакат раҳбарига худуд марказида бунёд этилиши кўзда тутилаётган Ягона ҳисоб-китоб маркази ва намунали маҳалла фуқаролар йиғини биноларининг лойиҳалари тақдим қилинди. Шавкат Мирзиёев куз қиш мавсумида хонадонларни иситиш лойиҳаси билан танишар экан, аҳолига қулай шароитлар яратиш мақсадида, яқин келажакда Бекобод шаҳридаги барча хонадонларни иситиш мосламаси билан таъминлаш ишларини ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас