7 403
Шавкат Мирзиёев ўқувчилар формаси ҳақида: “Жамиятимиздаги энг катта масала — бой билан камбағал орасидаги муносабат” (видео)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16-август куни таълим тизимида олиб борилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботларини тинглаш мақсадида мажлис ўтказган эди.
Мажлисда Президент ўқувчиларнинг формаси масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Шавкат Мирзиёевнинг фикрича, мактаб ва коллежларда ўқувчиларнинг бир хил формаси бўлмоғи лозим. Бу жамиятда маърифатли, адолатли ва тенг ҳуқуқли муҳит яратишга ёрдам беради.
«Ўзбек менталитетини инобатга олиб, мактабда, коллежда ўқувчиларнинг формаси бўлиши керак. Буни қилмасак бўлмайди. Чет элларда, мисол учун, Туркияда ўқувчилар 100 фоиз формада. Тўғрими? Англияда 100 фоиз формада. Бунда гап улардан ўрганишимиз кераклиги ҳақида эмас.
Ота-она барибир шу формани олади, лекин сифатсиз формани оляпти, пули кетяпти. Тўғрими? Мана шу нарсалар мени мутлақо қониқтирмайди. Форма кийган боланинг маънавияти ўзгаради, маърифати ўзгаради. Масъулияти ва жавобгарлиги ҳам ўзгаради.
Иккинчидан, жамиятимиздаги энг катта масала — бой билан камбағал орасидаги муносабат. Оддий оиланинг оддий кийинган боласи яхши кийинган боладан ғаши келади. Биз унга ёшликдан жафолат туғдирамиз, маърифат эмас — жафолат туғилади. Мана шу жафолатни йўқ қилишимиз керак.
Мактабдан кейин нима кийса — тилло кийим кийса ҳам [кияверсин], бу энди Худо берган дунёқараши, касб-кори, топиш-тутишига қараб. Мактабда эса ҳаммани иложи борича бир хил кийинтира билишимиз керак десак, бу жамиятимиздаги маърифатли, адолатли, тенг ҳуқуқли муҳит олади».
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»