16:20 / 21.08.2017
7 681

Гўшт ва ун нархининг пасайишига ҳуқуқий асос яратилди

Гўшт ва ун нархининг пасайишига ҳуқуқий асос яратилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 августдаги Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарорга асосан, 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб гўшт, ун ва ёғ маҳсулотлари божхона тўловларидан озод этилади. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги сайтида хабар берилди.

Президент Қарорига мувофиқ, бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари акциз солиқларининг бекор қилиниши валюта ислоҳоти даврида аҳолининг кам таъминланган қатламини ҳимоя қилишга қаратилган.

Ноль ставкада бож қўлланилиб мамлакатга киритилган импорт маҳсулотлари маҳаллий тадбиркорларни сифтли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга чорлайди. Импорт товарлари билан рақобатга киришиш учун улар ўз стратегияларини қайтадан кўриб чиқишлари зарур бўлади. Бунда нархларнинг асоссиз ошиши ҳолатлари камаяди.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гўшт ва ун нархининг пасайишига ҳуқуқий асос яратилди