12:32 / 22.08.2017
7 373

Ўзбекистон балиқчилик сирларини Индонезиядан ўрганмоқчи

Ўзбекистон балиқчилик сирларини Индонезиядан ўрганмоқчи
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зоир Мирзаев 2017 йилнинг 21 август куни Индонезия Президенти билан учрашди. Бу ҳақда qalampir.uz нашри хабар берди.

Мазкур ташрифдан кўзланган мақсад қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Индонезия тажрибасини ўрганишдан иборат.

Бош вазир ўринбосари Зоир Мирзаевга Ўзбекистоннинг Жакартадаги элчиси Шавкат Жамолов, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев, Агробанк раҳбари Саидкамол Хўжаев, Ўзбекбалиқсаноат Ассоциацияси раҳбари Музаффар Абдуазимовлар ҳамроҳлик қилмоқда.

Ўзаро келишувга биноан, Индонезияга тажриба орттириш мақсадида Ўзбекистондан мутахассисларни юбориш кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон балиқчилик сирларини Индонезиядан ўрганмоқчи