Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сўм ва долларни нақдлаштиришга мўлжалланган 55 та банкомат ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида дастлаб, Сергели ярмаркасида, “Авиасозлар” бозорида ва Олмазор туманида миллий валютани нақдлаштиришга мўлжалланган автоматлар жойлаштирилган эди.
Банк маъмуриятининг маълумотига кўра, эндиликда сайёҳлар учун ҳам миллий, ҳам хорижий валюталарни нақдга айлантириш учун яна 55 та банкоматнинг ўрнатилиши кўзда тутилган. Ҳозирда бундай банкоматлар Тошкентдаги “Hyatt Regency”, “International” ҳамда Самарқанддаги айрим меҳмонхоналарда бор.
Аввалроқ, 14 августдан бошлаб Тошкентнинг 3 та – “Олой”, “Юнусобод” ва “Қўйлиқ” бозорларида “Халқ банки”нинг банкоматлари ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур банкоматлар орқали кунига битта пластик картадан 100 000 сўм миқдорида пулни нақдлаштириш мумкин.
22 август куни эса Тошкентнинг “Аския” ва “Бўзбозор” бозорларида “Ипотека” банки, “Чилонзор” бозорида “Микрокредитбанк” ҳамда “Ўрикзор” савдо мажмуасида “Ипак йули” банки томонидан ҳам банкоматлар ўрнатилган эди.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди