
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бош ҳисобчиси Набиев Шукрулло Пўлатович пора билан қўлга тушди.
Воқеа мана бундай: депертаментнинг Шофиркон, Пешкў, Жондор ва Олот туманлари бўлимларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун қуёш батареяларини ўрнатиш режалаштирилади. Бироқ бош ҳисобчи иш битгандан сўнг ўрнатиб берилган қуёш батареялари учун шартномада кўрсатилган пулнинг 85 фоизини тўлаб бериш учун таъмагирлик йўлини тутди.
У шартномада кўрсатилган пулни тўлаш эвазига 1,5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтида қўлга тушди.
Бу ҳақдаги видеони қуйида томоша қилишингиз мумкин:
[media=https://youtu.be/lxo8GHqfxW0?feature=oembed]
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар