
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 август куни Россия Федерацияси ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Игорь Шуваловни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайтида хабар берилди.
Давлат раҳбари меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлар экан, унинг Иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг Россия томонидан раиси этиб тайинлангани билан табриклади.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, юқори технологияли соҳалардаги инвестицион лойиҳалар ва янги истиқболли дастурлар ижросини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Игор Шувалов самимий қабул учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдириб, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва ҳукумати раиси Дмитрий Медведевнинг салом ва эзгу тилакларини изҳор этди.
Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли ҳамкорликни бундан буён ҳам стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ривожлантириб, мустаҳкамлаб боришга тайёр эканини таъкидлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар